«Бунёдкор» Алекс Фергюсон клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 7-21 январь кунлари БААда мавсум олди машғулотларни давом эттиради.

Хабар қилишларича, «Бунёдкор» клуби Шотландия Премьершипи аъзоси Абердин клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс Дубай шаҳрида 15 январь куни бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Алекс Фергюсон 1978-1986 йиллар давомида “Абердин” жамоасига бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1987 йилда эса “Манчестер Юнайтед” клубининг бош мураббийи этиб тайинланган эди. Сэр А́лекс “Абердин” жамоасидаги 8 йиллик фаолияти давомида 3 бор Шотландия Премьершипи ғолиблигини, 4 маротаба Шотландия кубогини ҳамда УЭФА Кубок эгалари Кубоги ғолиблигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!