«Динамо»га малилик футболчи келиб қўшилди

20 июнь,2017, 19:05 306

«Динамо»га малилик футболчи келиб қўшилди

Москванинг «Динамо» жамоаси малилик Самба Совни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Фаолиятида давомида Туркиянинг «Қорабукспор» ва «Кайсериспор», Франциянинг «Ланс» клубларида ўйнаган Сов Мали термаси сафида 36 ўйин ўтказган ва икки бор гол киритишга муваффақ бўлган.

Якунланган мавсумда малилик ярим ҳимоячи Туркия чемпионатида 25 ўйин ўтказди ва иккита гол киритди.