«Эвертон» клуби ёш дарвозабон учун 34 млн евро тўлади

15 июнь, 22:17 204

Ўхшаш хабарлар

«Эвертон» клуби ёш дарвозабон учун 34 млн евро тўлади

Англиянинг «Эвертон» клуби «Сандерленд»дан Жордан Ли Пикфордни сотиб олганини расман эълон қилди. 21 ёшли дарвозабон учун «ирислар» «Сандерленд»га 34 млн евро тўлашгани маълум бўлди.

Якунланган мавсумда Премьер лигада 29 ўйин ўтказган Англия ёшлар терма жамоаси кипери Ливерпуль шаҳри жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади.

Қайд этиш жоиз, Пикфорд 29 ўйинда 50 та гол ўтказиб юборган эди.