«Гуанжоу Эвергранд» Роббенни Хитойга олиб кетмоқчи

29 март,2017, 14:45 591

«Гуанжоу Эвергранд» Роббенни Хитойга олиб кетмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клубида тўп сураётган голландиялик футболчи Арьен Роббен ҳам Хитой клубларидан таклиф олди.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра "Гуанчжоу Эвергранд" жамоаси 33 ёшли вингерга катта миқдордаги маошли шартнома таклиф қилган. Таъкидлаш керакки агар немис клуби Роббен билан амалдаги шартномани узайтирмаса, у ҳолда футболчи Чин юртига йўл олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Роббеннинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган