«Ҳоким Кубоги-2017»: «Қўқон-1912» клуби ярим финалда

 

Бугун «Қўқон-1912» клуби Фарғонада ўтказилаётган «Ҳоким Кубоги-2017» баҳсларининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Муборакнинг «Машъал-1» клубига қарши учрашувда қўқонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув муборакликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо 9-дақиқада «Қўқон-1912» ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бурчакдан оширилган тўпни Дарко Гожкович боши билан муборакликлар дарвозасига аниқ йўллади. 24-дақиқада муборакликлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилади. Ўн бир мертли нуқтадан Суҳроб Бердиев зарба берди. Унинг биринчи зарбаси голга айланганди. Аммо пенальти тепилаётган пайтда қоида бузилгани боис гол ҳисобга олинмади. Суҳробнинг қайта берган зарбаси ҳам бехато чиқди – 2:0.

Биринчи бўлим тугаши арафасида Филип Райевацни муборакликлар дарвозабони жарима майдончаси ичида чалиб йиғитди. Бош ҳакам яна пенальти белгилади. Пенальтини эса сербиялик ҳужумчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлим қўқонликлар учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада жамоа ҳимоячилари Зафар Тўраевни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Андижонлик ҳакам яна пенальти белгилади. Муборакликлар сардори Зафар Тўраев ўн бир мертли нуқтадан адашмади – 3:1. 77-дақиқа муборакликлар ҳисобни қисқартиришди. Зоҳир Қўзибоев гол муаллифи бўлди. 85-дақиқада муборакликлар яна жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бу сафар жабрланувчи ролида Баҳодир Пардаев. Айнан унинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Баҳодир пенальтини италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло услубида ижро этди. Шу тариқа рақибдан устун келган қўқонликлар учрашувда ғалаба қозонишди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб ярим финалга йўл олишди.

“Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

5-тур

“Қўқон-1912-1” – “Машъал-1” 4:2 (3:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.

Голлар: Дарко Гожкович-9, Суҳроб Бердиев-24 (пен), Филип Райевац-44 (пен), Баҳодир Пардаев -86 (пен) – Зафар Тўраев-48 (пен), Зоҳир Қўзибоев-77.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов (75. Иброҳим Раҳимов-76),  8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (23. Александр Мерзляков-54),  15. Ойбек Рустамов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳамидов-65), 25. Никола Валентич,  29. Суҳроб Бердиев (22. Мурод Холмуҳаммедов-54), 31. Дарко Гожкович (18. Баҳодир Пардаев-53) , 33. Жалил Кимсанов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-62).

Захира: 30. Ислом Абдуллаев.

“Машъал-1”: 30. Ботир Носиров, 23. Сардор Раҳмонов (33. Асилбек Бегимқулов-26), 22. Сергей Кондратьев, 8. Мирзакамол Камолов, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Владислав Павленко, 29. Абдуллох Олимов, 90. Зафар Тўраев, 98. Максим Липин (11. Мақсад Муҳамедов-46), 7. Зоҳир Қўзибоев.

Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов, 27. Марадона Сафаров, 9. Хумоюн Муртазоев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!