«Ливерпуль» немис футболчиси билан шартномани узайтиради

15 июнь,2017, 23:39 320

«Ливерпуль» немис футболчиси билан шартномани узайтиради

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан «Ювентус»га ўтмайди. Германиялик футболчи жамоада қолади ва «қизиллар» билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Янги шартномага кўра, у ҳафтасига 100 минг фунт ишлаб топиши айтилмоқда.

Бундан олдин, Жанга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жаннинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келгуси йили ниҳоясига етади.