«Локомотив» Анталияда. Олтинчи кун. Эрталабки машғулот тренажёр залида ўтказилди

 

«Локомотив» мана олти кундирки Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа кеча биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, Туркманистоннинг «Олтин Аср» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этгани борасида хабар бериб ўтгандик.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, “темирйўлчилар” машғулотларга зўр берган ҳолда шуғулланишмоқда.

Бугун эрталабки машғулот тренажёр залида ташкил этилди. Футболчилар жисмоний машқлар устида ишлашди. Кечки машғулот эса футбол майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!