«Локомотив» Анталияда дастлабки ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

 

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» бугун дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Туркманистон клуби «Олтин Аср» билан кечган назорат беллашувида «темирйўлчилар» 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган гол тошкентликларга ғалаба келтирди. Бу вазиятда тўпни унга Махарадзе етказиб берди.

Мазкур баҳсда мураббийлар икки хил таркибни синаб кўришди. Биринчи таймда бир таркиб ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда бошқа футболчилар тўп тепишди. Фақат Кахи Махарадзе майдонда энг кўп ўйнаган футболчи бўлди.

Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Микляев интервью берар экан, барча футболчиларнинг ҳаракатидан қониққанини айтиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви. 3 февраль

ЛОКОМОТИВ — ОЛТИН АСР 1:0

Гол: Ж.Машарипов, 7.

Биринчи таймдаги таркиб: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Тимур Усмонов.

Иккинчи таймдаги таркиб: Маъмур Икромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Диёр Туропов, Саламат Қутибоев, Тимур Кападзе, Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе (Муҳаммад Коне), Сардор Мирзаев (Азизбек Омонов), Ньоре Кризо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!