«Локомотив» Анталияда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади


Янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» 13 февралга қадар шу ерда бўлади. Бу орада «темирйўлчилар» тўртта ўртоқлик ўйинида иштирок этишади.

Дастлабки синов-назорат баҳси 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» жамоасига қарши кечади. Кейин 6 февралда футболчиларимиз Босния ва Герцеговинанинг «Сараево» ФК  клуби билан куч синашишади.

«Локомотив» Анталияда мавсум-олди йиғинини бошлади | Фотожамланма

Кейинги иккита баҳс эса Қозоғистон ва Украина жамоалари билан бўлади. 10 февралда «Ордабаси», 12 февралда эса «Зарья»га қарши назорат беллашувини ўтказамиз.

«Локомотив»нинг Анталиядаги ўртоқлик ўйинлари:

3 февраль. «Локомотив» — «Олтин Аср»
6 февраль. «Локомотив» — ФК «Сараево»
10 февраль. «Локомотив» — «Ордабаси»
12 февраль. «Локомотив» — «Зарья»

«Локомотив» клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!