«МЮ» Линделёфни сотиб олганини расман эълон қилди

15 июнь,2017, 00:20 398

«МЮ» Линделёфни сотиб олганини расман эълон қилди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячи Виктор Нилссон-Линделёфни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Швециялик футболчи билан тўрт йиллик шартнома имзоланди. Шартнома бандларига кўра, келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Линделёф «қизил иблислар» сафидаги дебют ўйинини июль ойида АҚШда ўтадиган турне вақтида ўтказади.

Якунланган мавсумда 22 ёшли футболчи «Бенфика» сафида Португалия чемпионатида 32 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритишга эришди.