«МЮ» ҳимоячисини сотишга тайёр

21 июнь, 15:18 281

«МЮ» ҳимоячисини сотишга тайёр

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Матео Дармиан ушбу трансфер бозорида жамоани тарк этиши мумкин. 27 ёшли футболчининг хизматларига «Рома», «Интер» ва «Ювентус» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, «МЮ» Дармианни 18 млн фунтга сотишга тайёр. Агарда, Дармиан «Ювентус»га ўтадиган бўлса, италиялик футболчи Дани Алвеснинг ўрнини эгаллаши лозим бўлади.

«Кекса синьора» Жоау Конселу, Данило хамда Маттиа Де Шильоларни ҳам заҳира варианти сифатида ўрганиб чиқмоқда.

Маълумот учун, “МЮ” Дармианни 2015 йил 12,7 млн евро эвазига сотиб олган эди.