«Мадрид дербиси»га хуш келибсиз! Превью

2 май, 17:49 995

«Мадрид дербиси»га хуш келибсиз! Превью

Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” клублари бугун Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичида тўқнашишади. Мадрид дербиси Еврокубок ўйинлари доирасида сўнгги беш йил ичида учинчи маротаба ўтказилмоқда. Шу вақт мобайнида “Реал” ўз юртдошларига бирон марта ҳам мағлуб бўлмади. Қуръа ташлаш натижаларига кўра, ярим финал ўйинлари доирасига икки испан жамоаси киритилган, шунинг учун ёки “Реал”, ёки “Атлетико”  ЕЧЛнинг финал босқичида кетма-кет иккинчи маротаба иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

“Атлетико”  ўтган мавсумда Европанинг энг кучли футбол клуби мақомига асосий даъвогар бўлиб турган бир пайтда, пеналтилар сериясида “Реал”га мағлуб бўлди. Икки йил аввал “Реал” Диего Симеоне жамоасини лиганинг финал босқичида мағлуб этган эди. Серхио Рамос иккинчи таймдаги қўшимча вақтнинг учинчи дақиқасида ҳисобни тенглаштирган эди.

Кўриниб турибдики, “Реал” ҳимоячиси “Атлетико” учун хавф туғдириши мумкин. Сўнгги йилларда ЕЧЛ ўйинлари доирасида “Атлетико” билан муваффақиятли ўйинларни олиб борганлигини эътироф этадиган бўлсак, Зинедин Зидан жамоаси навбатдаги ўйинларда ҳам пешқадамликни сақлаб туриши кутилмоқда.

“Реал” чорак финалда Германиянинг етакчи жамоаси “Бавария” билан бўлган тўқнашувда қийинчилик билан бўлса-да, 2:1 ва 4:2 ҳисоб билан рақибини мағлуб қилди. Лиганинг олти ўйинида “кўзга ташланмай қолган” Роналду ва ниҳоят, Германия вакиллари билан бўлган икки баҳсда  бешта гол киритди. Жорий ўйинлар доирасида Криштиану ҳозиргача еттита гол соҳиби, бу лига иштирокчилари орасида энг юқори кўрсаткич бўлиб келмоқда. “Барселона” вакили Лионел Месси ундан тўртта гол ҳисоби билан ортда қолмоқда, етакчиликни қўлга киритиш учун унда яна икки-уч имконият мавжуд.

Саралаш босқичининг тўртта ўйинида “Реал” 12 та гол соҳиби бўлди, аммо гол ўтказиб юборилган ҳолатлар ҳам мавжуд, шу сабабли “Атлетико” ғалабага умид қилса бўлади.

Ҳар йиллик дербилар

2015 йилда ҳам “Атлетико” “Реал” билан тўқнашган эди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган бу ўйин мексикалик Хавьер Эрнандес киритган ягона гол орқали “Реал” фойдасига ҳал бўлган эди. Испания Чемпионатида Мадриднинг икки футбол клуби ҳам турли вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. “Реал” “Барселона” билан чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Ҳозирча очколар тенг. “Сельта” билан бўладиган ўйинда “Реал” олдинга ўтиб олиши ҳам мумкин. “Атлетико” “Севилья”ни ортда қолдириб, учинчи ўринни банд этиб турибди.

Испания чемпионатида кучли учликни эгаллаган жамоа Чемпионлар Лигасининг жамоавий раундига чиқиш имкониятини қўлга киритади. Тўртинчи ўрин соҳиби эса Еврокубокнинг саралаш босқичига йўл олади.

Шанба куни иккала жамоа ҳам ўзларининг охирги ўйинларини ўтказишган эди. “Валенсия” билан бўлган ўйинда Зидан жароҳат олган Пепе ва Гарет Бейлдан ташқари барча кучли футболчиларини майдонга киритди. Бу баҳс жамоа учун жуда мураккаб кечди. Ҳимоячи Марселонинг ҳаракатлари натижасида 86-дақиқада киритилган гол ғалабани таъминлади. Биринчи тайм ўрталарида киритилган голга эса Криштиану муаллифлик қилди.

“Атлетико” меҳмон сифатида “Лас-Пальмас” билан тўқнашиб, 5:0 ҳисоб билан рақиб жамоани “ер тишлатди”. Дисквалификация қилинганлиги сабабли Диего Годин таркибда йўқ эди, унинг ҳимоя марказидаги ўрнини Люк Эрнандес эгаллади. Жароҳат олганлиги туфайли Янник Карраско ҳам ўйинда қатнаша олмади.  Биринчи таймда иккита гол киритган Кевин Гамейро, учинчи гол муаллифи Сауль Ньигес, иккинчи таймда Томас Партей ва Фернандо Торрес жамоа муваффақиятини таъминлашди.

Симеоне ўз ҳимоячисидан айрилди

Ганалик Кевин-Принс Боатенг тирсаги билан “туртиб юборган” уругвайлик ҳимоячи Хосе Хименеснинг жароҳати Симеонени ташвишга солмоқда. 8 апрельда “Реал” “Атлетико”ни қабул қилиб олганди, 85-дақиқада Антуан Гризманн киритган гол 1:1 дуранг натижага олиб келди. Биринчи доирада эса “Реал” Криштианунинг учта голи “шарофати билан” “Атлетико”ни мағлуб қилган эди. Ўйин аввалида Симеоне “Реал” дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтишини башорат қилди, аммо у Зидан Бейлнинг ўрнига кимни майдонга киритмоқчи эканлигини тахмин қила олмади: Искоми, Марко Асенсиоми ё бўлмаса, Хамес Родригес? Шунингдек, Симеоне ўнг қанотда ким ҳаракатланишини билишига шаъма қилди, бироқ унинг фамилясини ошкор қилмади:

“Нима бўлганда ҳам у бундан олдин қанот қисмида ўйнамаган, лекин футбол жамоавий ўйин, ҳар бир футболчи жамоа манфаатини кўзлаб ҳаракатланиши керак”.

Ўз навбатида, Зидан ўз жамоасини баҳс қаҳрамони сифатида кўрмаяпти: “Лига ярим финалида пешқадамлар бўлмайди. “Реал”нинг рақиблари сўнгги тўққиз баҳсда ва ЕЧЛнинг саралаш босқичидаги  тўртта ўйинда гол киритишга муваффақ бўлишди. Бундан қочиб бўлмайди, ахир ҳар бир жамоанинг ўзига яраша маҳорати бор”.

Саодат Абдураҳмонова тайёрлади