«Манчестер Сити» Санчес учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр

17 апрель, 19:35 267

«Манчестер Сити» Санчес учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр


Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Алексис Санчеснинг “Манчестер Сити”га ўтиши борасидаги миш-мишлар тоборо кўпайиб бормоқда.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича чилилик футболчи “шаҳарликлар”нинг ёзги трансфер давридаги асосий нишонига айланган. Унга кўра “Манчестер Сити” 28 ёшли ҳужумчи учун “канонирлар”га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Алексис жорий мавсум премьер-лиганинг 30та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.