«Машъал» клуби «Нефтчи»га қарши тайёргарликни бошлади

Олий лига 13-турида «Машъал» сафарда «Қизилқум» меҳмони бўлиб мағлубиятга учраган эди.

Бугун жамоа ўз қароргоҳида йиғилди ва 14-турдаги рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда таркибда барча футболчилар машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз Александр Хомяков шогирдлари 14-турни, Ғузорда «Нефтчи»га қарши ўтказади. Ушбу баҳснинг ўтиш санаси 19 июнь (душанба) кунига белгиланган .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!