«Машъал»нинг Ўзбекистон кубоги баҳсларида босиб ўтган йўли

«Машъал» жамоаси кубок баҳсларида ҳозирга қадар фақат «Водий» клубларига қарши баҳсларда майдонга тушиб уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Дастлаб Фарғонада  «Истиқлол» йирик 0:5 ҳисобида таслим этилди. Шундан кейин яна сафарда «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасига қарши дастлабки баҳсда 0:4 ва Муборакда кечган учрашувда эса 5:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Жамоанинг Ўзбекистон  кубоги  чорак финалидаги рақиби  Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлди ва “Машъал” дастлабки учрашувни сафарда ўтказиб кичик 0 -1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 15:0 !

Ортда қолган барча баҳслар

Ўзбекистон Кубоги 2017. 1/16 финал 25 март, шанба.

«Истиклол» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак) 0-5

Голлар: Мирзакамол Камолов 14, Абдуллоҳ Олимов 51, 88, Ҳумоюн Муртазоев 52, Шаҳзод Шайманов 83.


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал Дастлабки ўйинлар. 21 май (якшанба)

 «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Машъал» (Муборак) 0:4

Голлар: Марадона Сафаров 23, - 0:1. Марадона Сафаров 40, - 0:2. Мўминжон Мелиев 49, - 0:3. Умеджон Шарипов 53 пенальти, - 0:4.


Ўзбекистон Кубоги–20171/8 финал жавоб ўйинлари 31 май,  чоршанба

18:10 - «МАШЪАЛ» (Муборак) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) 5:0

Голлар: Марадона Сафаров 33, - 1:0. Сардор Абдураимов 40, - 2:0. Марадона Сафаров 48, - 3:0. Аббос Омонов 52, - 4:0. Сирож Мелиев 76 пенальти, - 5:0. 


Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал Биринчи ўйинлар. 30 июнь (жума)

18:15 - «Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак) 0:1

Гол: Марадона Сафаров 54, - 0:1

ФАКТ !

«Машъал» кубок баҳсларида ҳали бирорта ҳам тўп ўтказмаган ягона жамоадир. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Бундан ташқари ўтказилган тўртта  баҳсда ҳам дарвозани маҳоратли дарвозабонлар Ботир Носиров ва Жавоҳир Илёсовлар ҳимоя қилишган. Ҳозирча Муборак клуби киперлари кубок баҳсларида 360 дақиқадан бери тўп ўтказиб юбормаган ягона жамоа  бўлиб турибди.  Шунингдек бўлиб ўтган баҳсларда “Машъал” жамоасм қизил карточка кўрсатилмаган  жамоалар орасида ҳам етакчи. Аммо бешта баҳсда уч нафар "Машъал" футболчисига сариқ карточка  кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал”  Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал жавоб учрашувини Муборакда ўтказади.  Учрашув 4 июль соат 18-45 “Бахром Вафоев” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!