«Милан» Доннарумма билан музокарани давом эттирмоқда

20 июнь, 18:40 139

«Милан» Доннарумма билан музокарани давом эттирмоқда

Италиянинг «Милан» клуби дарвозабон Жанлуиджи Доннаруммани жамоада қолишидан умидини узмаган. «Россонерилар» раҳбарияти 18 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш масаласини хамон ўрганиб чиқмоқда.

Илгарироқ, футболчининг агенти Мино Райола мижози «Милан» билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида эълон қилган эди. Ёш дарвозабон «россонерилар» томонидан таклиф этилган 5 млн евро маошга эга ўлган 5 йиллик шартномани рад этган эди.

Маълумот учун, Мадриднинг «Реал» клуби Доннаруммани ўз сафида кўришни истаётган эди.