«Милан» яна бир супер трансферни мўлжалламоқда

15 июнь,2017, 08:37 392

«Милан» яна бир супер трансферни мўлжалламоқда

Италиянинг «Милан» жамоаси «Торино» клуби ҳужумчиси Андреа Белотти учун 80 млн евро беришни кўзламоқда.

Фақат, «россонерилар» Белоттини 20 млн эвазига аввал ижарага олиб, сўнг келгуси йили 60 млн евро эвазига футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи.

Илагрироқ, «Торино» жамоаси «Милан»нинг таклифини рад этгани маълум бўлган эди. Туринликлар Белотти учун 70 млн евро сўрашмоқда. Футболчининг ўзи эса бунга ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.

Белоттининг шартномасида ҳориж жамоалари уни 100 млн еврога олишлари белгилаб қўйилган.

«Милан» заҳира вариант сифатида «Фиорентина» жамоаси футболчиси Никола Калинични ҳам ўрганиб чиқмоқда.