«Наполи» мураббийи таътилда хали номаълум бўлган рақибининг ўйинларини таҳлил қилишни бошлади

20 июнь,2017, 21:27 198

«Наполи» мураббийи таътилда хали номаълум бўлган рақибининг ўйинларини таҳлил қилишни бошлади

Италиянинг «Наполи» клуби бош мураббийи Мауруцио Сарри Адриатика денгизида дам олиш чоғида ҳам севимли иши билан машғул экани маълум бўлди.

Неаполь клуби устози ЕЧЛ саралаш босқичида Россиянинг «ЦСКА» клуби билан тушиши мумкинлиги сабабли, Москва клуби ўйинларини DVD дисклар орқали кўриб, таҳлил қилмоқда. Бу ҳақда итальян ОАВ хабар берди.

Итальян мутахассисни Россияда чемпионат июльда, Италияда эса августда бошланиши безовта қилаёгани айтилмоқда.