«Насаф»нинг ОЧЛ-2018 плей-оффдаги рақиби «Ал-Файсалий» клуби бош мураббийи Талажич истеъфога чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Насаф»нинг ОЧЛ-2018 плей-офф босқичидаги рақиби – Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клуби, мамлакат кубогининг ярим финали дастлабки учрашувини «Ал-Жазира» жамоасига қарши ўтказди ва мағлуб бўлди.

Бу мағлубият, «Ал-Файсалий» клубини финал йўлланмасини қўлга киритишини оғирлаштирди.

Кеча ўтказилган ушбу учрашувдан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида кутилмаган воқеа содир бўлди. Жамоага шу йилнинг сентябр ойида мураббий сифасита келган хорватиялик мутахассис Драган Талажич, ўз истеъфосини эълон қилди. Бу истеъфо клуб раҳбарияти томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда voha.uz сайти хабар бермоқда.

Клуб расмий сайтида жамоага ким мураббийлик қилиши ҳақида хабар берилгани йўқ.

Демак, «Ал-Файсалий» Қаршига янги мураббий билан ташриф буюриши мумкин. Ҳозирча жамоага ким мураббийлик қилиши расман эълон қилингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!