«Навбаҳор» - «Нефтчи». Превью

31 май, 08:10 168

«Навбаҳор» - «Нефтчи». Превью

 

Бугун, 31 май куни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда мамлакат кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Навбаҳор" "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Мазкур учрашув соат 19.00да бошланади. Ўйин олдидан "лочинлар" матубот хизмати айрим статистик маълумотларни тақдим қилди. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Ўзбекистон кубогида шу кунга қадар ўзаро 12 та учрашувда куч синашишган.

Олдинлари рақиблар асосан ярим финалда куч синашганликларини айтиб ўтиш жоиз. Бир бор жамоалар мамлакат кубоги финалида баҳс юритишган. Сўнгги ўйин эса шу йилнинг 23 май куни Фарғонада ўтказилди.

Ўтказилган 12 та учрашувнинг олтитасида «Навбаҳор» ғалаба қозонган. «Нефтчи» ҳисобидаги ютуқлар сони эса тўрттани ташкил этмоқда. Иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Дуранг натижалар 1995 ва 1997 йилларга тўғри келади.

Дастлаб Фарғонада кейин эса Наманганда кучлар тенг келган. Сафарда дуранг қайд этган жамоалар финалга чиқишган. Финалга чиқиш борасида «Навбаҳор» «Нефтчи»дан устунликка эга. Наманганликлар 1992, 1993, 1995 йилларда икки ўйин натижасига кўра «Нефтчи»ни мағлуб этиш орқали ҳал қилувчи финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 1992 ва 1995 йилларда «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.

1998 йили учинчи бор биллур совринга эга чиққан «лочинлар» финалда айнан «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Жорий йилги мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида устун келди.

«Навбаҳор» Ўзбекистон кубокларида шу кунга қадар умумий ҳисобда 117 та учрашув ўтказган. Жамоамиз учрашувларнинг 65 тасида ғалаба қозонган. 14 та ўйинда эса дуранг кузатилган бўлса 38 та баҳсда имконият бой берилган. Рақиблар дарвозаси 249 марта нишонга олинган бўлса дарвозамиз 134 бор ишғол қилинган.
Ўзаро барча учрашувларда қайд этилган натижалар
 

1992 йил
Ярим финал
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.

1993 йил
Ярим финал
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 1:0.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:1.

1994 йил
Ярим финал
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.
«Нeфтчи» – «Нaвбaҳoр» - 2:0.

1995 йил
Ярим финал
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 5:0.

1997 йил
Ярим финал
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:2.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:0.

1998 йил
Финал
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 0:2.
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (38), А.Солиев (51). 

2017 йил
1/8 финал
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: Ш. Ҳакимов (39 пен.)