«Реал» «Бавария» футболчисини бари бир қўлга киритмоқчи

20 июнь, 22:30 336

«Реал» «Бавария» футболчисини бари бир қўлга киритмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олиш учун яна ҳаракатни бошлади, дея хабар бермоқда «Digital Bernabeu» нашри.

Левандовски илгарироқ, Карло Анчелотти ва жамоадошларидан норози эканлигини айтиб ўтган эди. Боиси, полшалик футболчи сўнгги турда Бундеслига тўпурарлар пойгасида «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгдан ортда қолган эди.

Левандовски эса жамоадошлари унга бу борада биринчи бўлиш учун ёрдам бермаганини айтиб ўтган эди. Жумладан, унинг агенти Май Бартель ҳам худди шу мазмундаги фикрларни билдириб ўтди.

«Реал» президенти Флорентино Перес эса Левандовскини «Боруссия»да ўйнаб юрган кезларидаёқ, жамоага олиб келишни истаган, бироқ буни, уддалай олмаган эди.