«Реал» футболчиси АПЛга кетади

21 июнь, 21:31 1003

«Реал» футболчиси АПЛга кетади

«Маrcа» нашри хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Мариано Диас жамоасини тарк этиши мумкин.

23 ёшли футболчи келгуси мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаслиги қийин ҳақиқатга яқин. Унга нафақат, «Малага» хамда «Эспанол», балки, АПЛ хамда Француз клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Реал» уни ижарага беришни кўзламоқда.

Якунланган мавсумда Мариано Ла лигада 8 ўйинда иштирок этди 1 та гол киритди ва яна шунча голга ассистентлик қилди.

Унинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган