«Реал» футболчиси учун энг ёмони нима?

20 июнь,2017, 18:35 282

«Реал» футболчиси учун энг ёмони нима?

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Данило «бланкослар» сафида тўп сурадиган футболчи учун энг ёмон нарса нима эканини маълум қилди.

«Реал»футболчиси учун энг ёмони – матбуот томонидан бўладиган босимдир. Бошқа ҳеч қайси жамоада бу қадар босим бўлмайди. Биргина нотўғри узатилган тўп узатиши ҳам кейинчалик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Кичик хатони ҳам «катталаштиришади». Албатта, яхши ҳаракатлар ҳам эътироф этилади. Шундай экан, биз қарама-қарши дунёда яшамоқдамиз. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам мен бу ерда бахтлиман ва янги мавсум бошланишини интизорлик билан кутмоқдаман”, – деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.