«Реал» ҳимоячисини жамоада олиб қоладиган бўлди

14 июнь, 21:13 316

«Реал» ҳимоячисини жамоада олиб қоладиган бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Данило жамоада қоладиган бўлди. Бразилиялик футболчи жамоада қолиб Дани Карвахаль билан асосий таркиб учун рақобатлашмоқчи. Футболчи ушбу қарорини клуб раҳбариятига етказди ва жамоадагилар ҳам бунга рози бўлишгани айтилмоқда.

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан илгарироқ, клубда ҳеч нимани ўзгартиришни истамаслигини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Данило якунланган мавсумда жами 25 та баҳсда иштирок этди ва битта гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.