«Реал»нинг собиқ президенти: Роналду «Бавария»да? Бўлиши мумкин

19 июнь, 14:55 250

«Реал»нинг собиқ президенти: Роналду «Бавария»да? Бўлиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон Криштиану Роналдунинг хизматларига «Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

“Роналдунинг «Бавария»га ўтиши? Мен бундай бўлмаслиги учун асосни кўрмаяпман. Мумкин. Роналду Европада ўйнаши аниқ. Бироқ умид қиламанки, у «Реал»да қолади. Агарда бундай бўлмаса, у совринлар учун курашадиган жамоага ўтади”, – деб айтиб ўтди Кальдерон.

Илгарироқ, Роналду «Реал»ни тарк этишга қатъий қарор қилгани ҳақида клуб президенти Флорентино Пересга айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.