«Саутгемптон» Пюэлни ишдан олди

15 июнь,2017, 10:15 201

«Саутгемптон» Пюэлни ишдан олди

Англиянинг «Саутгемтпон» клуби, бош мураббий Клод Пюэлни истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

«Клод Пюэл вазифасидан озод этилганини маълум қиламиз. Унга жамоага қилган яхшиликлари учун ўз ташаккуримизни изҳор этамиз. Клоднинг келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Ҳозирда эса янги мураббий излаш ишлари бошлаб юборилди», – деб ёзмоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Пюэл «авлиёлар»ни ўтган мавсум аввалида қабул қилиб олган эди. Унинг бошқарувида жамоа Премьер лигада 8 ўринни қўлга киритди ва Лига кубоги финалига қадар етиб борди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.