«Севилья» «Манчестер Сити» футболчиси билан келишувга эришди

20 июнь, 21:50 219

«Севилья» «Манчестер Сити» футболчиси билан келишувга эришди

Испаниянинг «Севилья» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Нолито билан келишувга эришди. Испан ОАВда ёзишларича, андалусияликлар футболчи билан шартнома борасида шахсий келишувга эришишган.

Энди гап, «Севилья»нинг «Манчестер Сити» билан келиша олишига боғлиқ. Испан клуби Нолитони сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишни кўзламоқда.

Илгарироқ, Нолито «шаҳарликлар» сафидан тезроқ кетиши лозимлиги тўғрисида ўз интервьюларида айтиб ўтган эди.