«Сурхон» ва «Андижон» клублари жаримага тортилди

8 июнь,2017, 10:36 711

«Сурхон» ва «Андижон» клублари жаримага тортилди

 

Шу йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида «Сурхон» жамоаси Термизда «Андижон» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида ҳар икки жамоанинг 4 нафардан футболчиси, шунингдек, «Сурхон» шифокори майдондан четлатилганди. 

ПФЛ Регламенти (Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 2-бўлим, 5.40 банди ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.37 банди)ни бузгани учун «Сурхон» ва «Андижон» футбол клублари жаримага тортилди.  

Агар мазкур ҳолат яна такрорланса,  «Сурхон» ва «Андижон клубларига нисбатан янада қаттиққўл чоралар қўлланилади. Шунингдек, ҳар икки клубнинг раҳбарлари ва мураббийлар штаби эгаллаб турган лавозимлари мувофқилиги кўриб чиқилади.