«УГМК» қизлари ғалаба қозонди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг гуруҳ учрашувлари кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

8 турнинг «А» гуруҳидан жой олган «Галатасарай» (Туркия) ва «Шопрон» (Венгрия) жамоалари ўзаро баҳслашди. Ушбу ўйинда «Галатасарай» клуби аъзолари ўз майдонида ҳаракат қилишига қарамасдан ўйинлари қовушмади. Натижада эса рақиблари 75:73 ҳисобида ғалаба қозонди.

Европа лигасининг «В» гуруҳида Россиянинг «Надежда» жамоаси Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши ўтган баҳсда 64:66 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. «Висла» (Полша) ва «УГМК» (Россия) жамоалари ўртасидаги ўйинла «УГМК» аъзолари шиддатли ҳужумлар уюштириб якунда 74:49 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!