Элдорбек Саидов Кореяда ғалаба қозонди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз Элдорбек Саидов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Элдор мазкур учрашувда кореялик енгилмас боксчи Ин Дук Сео (9-0-2 Ко 6) рақиблик қилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда боксчимиз ўзининг метин ҳимоячи ва аниқ зарбалари орқали рақиби устидан зафар қучди.

Маълумот учун, Элдорбек Саидов сўнги, 9-жангидан сўнг, 5 ғалаба (3 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этмоқда.

photo_2018-05-05_18-41-20

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!