​Мбаппе: Мен суперфутболчи эмасман

20 март, 22:00 595

​Мбаппе: Мен суперфутболчи эмасман

 

 

Европанинг гранд клублари орзусига айланган "Монако" ҳужумчиси Кильян Мбаппе сўнгги 12 та учрашувда 14 та гол урди. Европа матбуоти уни суперфутболчи сифатида баҳолай бошлади. Бироқ 18 ёшли футболчи оддий йигит эканини таъкидламоқда.

- Мен одатдан ташқари ёки ҳайратланадиган ҳеч нарса қилганим йўқ, - деди Кильян Мбаппе. - Мен ўзим энг яхши уддалай олган ишни бажаряпман. Мен суперфутболчи эмасман. Бу мавқега етган футболчи мавсумда камида олтмишта гол уриши керак. Мен у даражага етмаганман.

Кильян Мбаппе жорий мавсумда "Монако" сафида барча турнирларда 32 та учрашувда 19 та гол урди ва 11 та голли пас узатди.

SPORTS.uz