“Боруссия Д” Мхитарянни ортга қайтармоқчи

14 ноябрь,2016, 16:35 510

“Боруссия Д” Мхитарянни ортга қайтармоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоанинг арманистонлик собиқ футболчиси Генрих Мхитарянни ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, дортмундликлар Мхитарянни қишки трансфер давридаёқ ортга қайтаришга уриниб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон терма жамоаси футболчиси мавсум бошида “Манчестер Юнайтед” таркибига айнан “Боруссия Д”дан келиб қўшилган эди. Бироқ, унинг манкуанликлар сафидаги иштироки омадсиз ўтмоқда ва у деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли футболчи премьер лиганинг ўтган 11та турининг бор йўғи 4тасида иштирок этган. Эътиборлиси, Мхитарян уларнинг фақатгина биттасида бошланғич таркибда майдонга тушган ҳолос.

Аввалроқ, “Боруссия Д” клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке Мхитаряннинг ортга қайтиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтган эди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.