“Челси” Диего Костага янада яхшироқ шартнома таклиф қилмоқчи

14 ноябрь,2016, 13:05 458

“Челси” Диего Костага янада яхшироқ шартнома таклиф қилмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Диего Коста билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “аристократлар” айни шу йўл билан тажрибали форвардни жамоада олиб қолишмоқчи. Таъкидлаш керакки, айни дамда Коста 2007-2014 йилларда тўп сурган Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳам уни ортга қайтаришга уринмоқда. 28 ёшли футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Лондонликлар бош мураббийи Антонио Контенинг шаҳсан ўзи аста-секин ўйинини топиб бораётган Костани қўйиб юборишни истамаяпти.

Маълумот учун, Диего Коста ушбу мавсумда жами 13та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.