“Интер” Моуриньо билан “МЮ” футболчилари трансферини муҳокама қилади

14 ноябрь,2016, 17:10 878

“Интер” Моуриньо билан “МЮ” футболчилари трансферини муҳокама қилади

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти қишки трансфер даврида “Манчестер Юнайтед” сафини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар масаласида “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо билан алоқага чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Corriere Dello Sport нашри хабар тарқатди.

“Нерадзуррилар” таркибини кучайтириши мумкин бўлган футболчилар рўйхатидан Маттео Дармиан, Крис Смоллинг, Дейли Блинд ва Мемфис Депайлар жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада “Интер”ни янги бош мураббий Стефано Пиола ўз бошқарувига олган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.