​​​​​​​“Барселона” яна бир марта Коутиньони харид қилишга уриниб кўради

4 май,2017, 14:25 453

 ​​​​​​​“Барселона” яна бир марта Коутиньони харид қилишга уриниб кўради


“Барселона” клуби раҳбарияти жамоа “Ливерпуль”нинг бразилиялик футболчиси Фелипе Коутиньо олиб келиш фикридан қайтмаяпти.

Мерсисайдликлар бундан олдин икки марта каталонияликлар рад жавобини беришди, аммо ўшанда испан жамоаси футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган эди.

24 ёшли футболчи қишда “Ливерпуль” билан 2022 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекди. Коутиньо бу мавсум АПЛда 28 ўйинда 10 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.