"Барселона" ўйинни бошқарадиган суперфутболчи олади
Ҳар қандай гранд клуб сингари "Барселона" ҳам ўз таркибини мунтазам кучайтириб боришга ҳаракат қилмоқда. Луис Энрике ярим ҳимоя чизиғини кескин кучайтира оладиган ҳужумкор футболчи қидираётган эди. Каталония раҳбариятига маъқул келган футболчи Англиядан топилди.
"Барселона" жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатаётган "Ливепруль" аъзоси Адам Лалланани ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. Айни пайтда Каталония клуби раҳбарлари бу трансфернинг амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.
Трансфер баҳоси 40 миллион фунтга баҳоланаётган Адам Лалланага ПСЖ ва "Ювентус" томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Лаллана "Ливерпуль" таркибида АПЛнинг 18 та ўйинида майдонга тушди, еттита гол уриб, етти марта голли пас узатди.
Фикрлар