2018/19 йилги ЕЧЛ финали Озарбайжон пойтахтида ўтказилиши мумкин

2018/19 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали Боку шаҳрида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ушбу учрашув мезбонлигига Озарбайжон пойтахтидан ташқари шунингдек Мадриднинг “Атлетико” клуби тўп сурадиган “Ванда Метрополитано” стадиони ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Бироқ, УЕФА ушбу ўйингоҳда вип ўриндиқлар етарли бўлмагани боис рад жавобини берди.

Бу борадаги якуний қарор тез кунларда эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!