"AUSTRALIAN OPEN-2017": Сабина Мельбурнда ғалаба қозонди

 

Мамлакатимизниг энг кучли икки теннисчиси - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова "Катта дубулға" туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан дастлабкиси - Австралия очиқ чемпионатининг саралаш мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Нуфузли мусобақанинг саралаш турнирида жами 96 нафар теннисчи иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова дастлабки баҳсда россиялик Вероника Кудерметова билан беллашди.

Учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳамюртимиз рақибисидан устун келди. Икки соатдан ошиқ давом этган Сабина Шарипованинг 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Кейинги давра ўзбекистонлик теннисчи саралаш мусобақасида учинчи рақамда сараланган Хитой Тайпейи вакиласи Кай-Чен Чанг билан рақобатлашади.

Австралия очиқ чемпионати саралаш турнирида қатнашаётган Нигина Абдураимова эса бироз кучли рақибга рўбарў бўлди. Ҳамюртимиз хитойлик Кай-Линь Чжан билан уч сет курашди бироқ рақибасига 6:4, 6:7, 3:6 ҳисобида ютқазди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!