Аббос Латипов Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чоу билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашидов Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Жанубий Корея ва Россия шарафини ҳимоя қилган спортчиларни мағлубиятга учратиб, олтин медаль ва Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.
 
III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чоу билан учрашди.

Унда Халқаро ташкилот президенти ҳамюртларимизни қўлга киритилган йўлланма билан табриклади. Айниқса, финалда ажойиб жанг кўрсатган Улуғбек Рашидовдан келгусида ажойиб спортчи етишишига ва
улкан ғалабаларини қўлга киритишини таъкидлади.
 
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонга чет элдан мутахассис жалб этилиши ҳақида келишиб олинди. Чунг Ван Чоу спортчиларимизга жаҳон чемпионатида омад тилаб қолди.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!