Анастасия Павлюченкова Россия терма жамоасини олдинга олиб чиқди

Россиялик теннисчи Анастасия Павлюченкова "Федерациялар кубоги"нинг жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида терма жамоасига бир очко келтирди.

Мазкур мусобақада Россия ва Латвия терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда. Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Анастасия Пвлюченкова латвиялик Анастасия Севастовани 6:3, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Россия ва Латвия учрашувидаги ҳисоб 1:0 кўринишини олди. Энди кортга Екатерина Макарова ҳамда Елена Остапенко чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!