Андрей Фёдоров: Агар истеъфойим "Нефтчи"га ёрдам берса, ҳозироқ ариза ёзишга тайёрман

16 апрель, 20:37 546

 Андрей Фёдоров: Агар истеъфойим

 

Бироз аввал Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Ўйинда "қалдирғочлар" устунлик қилишди ва бу якунда майдон эгаларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлим биз учун жуда оғир кечди. Чунки рақиб майдонда тўлиқ устунликни ўрнатди. Бу нима билан боғлиқ тушуниш қийин бўлаяпти. Ўтган мавсум сўнгги ва жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар учун айбдор фақат ўзим.

Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида мен ўзимга ўзим қарор қабул қилиб бўлдим. Агар истеъфоим "Нефтчи"га ёрдам берса ҳозироқ ариза ёзишга тайёрман.