"Арсенал" ҳимоячининг жавобини бериб юборди

 

"Арсенал" клуби раҳбарияти мураббийлаш штабининг ишончини оқлай олмаган ва асосий таркибга кириш учун рақобатга бардош беролмаган футболчилардан қутилмоқда.

Лондон клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳимоячи Карл Женкинсонни мавсум озирига қадар ижарага бериб юборганини тасдиқлади.

24 ёшли ҳимоячи бу мавсумни "Кристал Пэлас" жамоаси сафида ўтказадиган бўлди. Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчи "Арсенал" таркибида 84 дақиқа ўйнаган холос.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!