"Барселона" футболчи уч клубдан бирини танлайди

25 март,2017, 11:57 625

"Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган Рафинья Алькантара тез орада Каталонияни тарк этади.

"Барселона"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган 24 ёшли футболчи Англия ёки Италия чемпионатига кчиб ўтиш имкониятига эга.

Бразилиялик ярим ҳимоячини айни пайтда "Арсенал", "Ливерпуль" ва "ювентус" жамоалари ўз сафига чорламоқда.

- Асли мен "Барселона"да ўйнамоқчиман, - деди Рафинья Алькантара. - Лекин менга ўйнаш учун етарли вақт беришмас экан унда кетишга мажбур бўламан.

Рафиньянинг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2020 йилгача амал қилади ва унга кўра, трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилмоқда. Жорий мавсумда Рафинья 17 та учрашувда олтита гол урди.

SPORTS.uz