"Барселона" футболчисини келган жойига қайтариб юборади

11 январь, 16:37 546

 
 
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике асосий таркибга киролмаган футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди. Бу айрим футболчиларга янги имконият эшигини очди.
 
Хусусан, "Барселона"дан кетиш ёки Каталонияда қолиш бўйича бир қарорга келолмай юрган Алейкс Видаль яна эски жамоаси - "Севилья" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Андалусия клуби раҳбарияти 27 ёшли ҳимоячини ижарага олишни истамоқда.
 
 
Алейкс Видаль 2014-2015 йиллар давомида "Севилья"да ўйнаган. Унинг ишончли ҳаракатларини кўрган Каталония клуби ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олганди. Бироқ, бу мавсум атиги битта ўйинда майдонга тушган Видаль "Барселона"даги рақобатга дош бермади.