Бронза медали соҳиби ("Бунёдкор" ва "Дўстлик AIN") эртага аниқланадиган бўлди (фото)

20 апрель, 21:50 375

 Бронза медали соҳиби (

"Ўзбекистон" спорт мажмуида мини-футбол бўйича XXI мамлакат миллий чемпионатининг бронза медаллари учун "Бунёдкор" ва "Дўстлик AIN" жамоалари ўртасида иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Биринчи ўйинда "Дўстлик AIN" 4-2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, бугунги беллашувда "Бунёдкор"нинг қўли баланд келди: 4-3.

Эртага соат 15:00 да "Ўзбекистон" спорт мажмуида "Бунёдкор" ва "Дўстлик AIN" жамоалари учинчи бор майдонга тушади. Ғолиблик кимга насиб этган бўлса, бронза медали ўшаники!