“Бухоро” ФК “Uzbek Tigers” боксчиларига омад тилади

1 апрель,2017, 10:48 527

 “Бухоро” ФК “Uzbek Tigers” боксчиларига омад тилади

 

Бугун Бутун жаҳон бокс серияси (WSB) доирасида ҳамюртларимиз, яъни "Uzbek Tigers" жамоаси боксчилари Қозоғистоннинг "Astana Arlans" жамоасига қарши рингга чиқадилар. Мазкур қарама-қаршилик бугун 19:00 да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида старт олади.

"Бухоро" ПФК жамоаси аъзолари ва футболчилари Рио Олимпиадаси иштирокчилари ҳамда совриндорларидан иборат бўлган "Uzbek Tigers" боксчиларига омад ва зафарлар тилаб қолади. Олға "Uzbek Tigers"!