“Челси” ва “Манчестер Сити” Антуан Гризманн учун музокараларни бошлади

 

Испаниянинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар форвардига “Манчестер Сити” ва “Челси” номзодлик қилмоқда. Англиянинг ушбу икки етакчилари аллақачон фрнациялик ужумчи учун таклиф юборган.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гризманнга “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам қизиқиш билдирган ва томонлар трансфер масаласини ҳал қилиб қўйишгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!