“Денов” - Сурхондарё вилояти чемпиони

Кеча Сурхондарё вилояти ички чемпионати  ўз поёнига етди.

Сурхондарё вилояти биринчилигида жами 14 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, вилоят чемпионлиги учун кураш олиб боришди.

17 ноябр санасида биринчи босқичда ҳар икки гуруҳда иккитадан юқори ўринларни қўлга киритган  ТерДУ (Термиз), “Динамо” (Термиз), “Денов” (Денов), “Шўрчи” (Шўрчи) жамоалари навбатдаги  финал йўлланмаси ҳуқуқини берувчи баҳс учун ўзора куч синашишган эди.   Унда ТерДУва “Денов” жамоалари финал йул олишди.

Кеча финал учрашуви Денов туманинг “Денов” марказий ўйингоҳида кечди.

Таькидлаш лозимки, мазкур баҳс қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. “Денов” жамоаси ўз майдонида ТерДУ жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. “Денов” жамоаси  голеадори  Ҳасан Тошбадалов рақиблар дарвозасига 3та тўп киритиб мавсумдаги иккинчи хет-тригини қайд этди.  Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Фирдавс Камолов термизликлар дарвозасига тўртинчи тўпни киритди.  

Шу тариқа Мадижон Бадалов бошчилигидаги  деновлик футболчилар ТерДУ устидан йирик 4:0 ҳисобда ғалаба қозонишди ва улар Сурхондарё вилояти чемпиони деган шарафли номга сазавор  бўлишди.

Сурхондарё вилояти биринчилигида уч жамоа қўйидаги куринишда ғолибликни қўлга киритишди.

1-ўрин “Денов” (Денов)

2-ўрин ТерДУ  (Термиз)

3-ўрин “Динамо” (Термиз)

“Денов”жамоаси ҳужумчиси Ҳасан Тошбадалов мавсумда рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритиб, мавсум тўпурари бўлди.

Шу ойнинг охириги санасида Сурхондарё вилоят футбол федерацияси томонидан “Сурхондарё супер кубоги”  учрашуви бўлиб ўтади. Унда вилоят чемпиони “Денов”жамоаси Термизнинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Ушбу учрашувдан сўнг, вилоят футбол федерацияси томонидан мавсум савриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Фаҳриддин Чориев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!