Депайнинг борар жойи маълум бўлди

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончига киролмаган нидерландиялик истеъдод эгаси Мэмфис Депай Франция чемпионатига кўчиб ўтиш арафасида турибди.
 
"Лион" клуби раҳбарияти бу футболчини қўлга киритиш бўйича "Манчестер Юнайтед" билан музокараларни бошлаб юборган. 22 ёшли футболчининг ўзи ҳам Франция чемпионатига ўтишга розилик берди.
 
 
Мэмфис Депай бу мавсум атиги йигирма дақиқа ўйин ўтказди ва битта сариқ карточка олишга улгурди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!