Эжени Бушар Тайбэйда қовун тушурди
“Taiwan Open – 2018” турнирининг чорак финалида канадалик Эжени Бушар хитойлик Ван Яфанга қарши кортга чиқди.Тайбэй шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг мазкур учрашувида Ван рақибига бор йўғи тўрт геймни бой берди ва навбатдаги босқчига йўл олди.
Шунингдек, чорак финалнинг яна бир учрашувида венгриялик Тимеа Бабош билан польшалик Магда Линетт ўзаро тўқнаш келди. Баҳсда Тимеа 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа “Taiwan Open – 2018” турнирининг ярим финалида Бабош ва Яфань ўзаро куч синашадиган бўлди.
Фикрлар